

"Динамо" ПФК ва легионер футболчи ўртасидаги шартнома расман ўзаро икки томонлама бекор қилинди. "Динамо" жамоаси Александар Глишичга ўтган вақт давомидаги ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради ва ҳужумчининг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилайди.
Бу борада футболчининг ўзи ҳам Инстаграмдаги саҳифасида маълум қилиб, "Динамо"га омад тилади:
"Динамо" билан амалдаги келишувни ўзаро розилик билан бекор қилишга қарор қилдим. Кейинги ишларга омад тилаб қоламан", - деб ёзади Александар Глишич.



