

Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоамиз Белек шаҳрида 7-21 февраль кунлари ўтказиладиган ўқув-машғулот йиғини доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Ҳозирча жамоамизнинг 4та рақиби ва ўйини санаси маълум. Самарқанд клуби Россия, Грузия ва Латвия клубларига қарши майдонга тушади.
"Динамо"нинг Туркиядаги ўйинлари:
10 феврал. "Динамо" - "Волгарь" (Россия)
16 феврал. "Динамо" - "Динамо Тблиси" (Грузия)
18 феврал. "Динамо" - "Арсенал Тула" (Россия)
20 феврал. "Динамо" - "Ауда" (Латвия).



