"Динамо" Тошкентда йиғин бошлади
02 фев 2017 11:46
Янгиликлар
"Динамо" Тошкентда йиғин бошлади
Илҳом Шарипов бошчилигидаги жамоамиз пойтахтда икки ҳафта давомида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Бу орада жамоамиз бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказишни режалаштирган. Жумладан, «Динамо» 3 февраль куни «Пахтакор», 5 февралда эса «Бунёдкор» ёшлар жамоасига қарши майдонга тушади.
«Динамо» жамоаси таркибида ҳозирча ўзгариш бўлгани йўқ. Таркибда маҳаллий футболчилар билан бирга дарвозабон Михаил Наумов ва Алексей Николаевлар ҳам машғулотларга қўшилишган. 15 февралгача давом этадиган ўқув машғулот йиғини давомида таркибда ўзгаришлар бўлади.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида «Динамо» Жиззахда «Сўғдиёна» билан (0:0), Янгиерда «Машъал» (0:1), Навоийда эса «Қизилқум»га (2:0) қарши ўйинлар ўтказиб, бир дуранг, бир ғалаба ва мағлубият қайд этган эди.
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар