UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилгача узайтиради  1 08:05Флик: "У сафга қайтса, албатта, хурсанд бўламан"  0 07:44"Лацио" ўз уйида "Кальяри"ни таслим этди. Меҳмонлар ўйинни 9 футболчи бўлиб якунлашига тўғри келди  0 07:21Неймарга иккита ўйин етарли бўлди  1 01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  2 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  8 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  8 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  7 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6

"Динамо" Суперлигада ҳам жиддий вазифаларни кўзлаши лозим". Абрамов Суперлига ва Про лига фарқи, яримфинал ва келаси мавсум режалари ҳақида Янгиликлар

"Динамо" Суперлигада ҳам жиддий вазифаларни кўзлаши лозим". Абрамов Суперлига ва Про лига фарқи, яримфинал ва келаси мавсум режалари ҳақида

Про лига 21-тури доирасида "Динамо" "Ғиждувон"ни йирик ҳисобда (4:0) мағлуб этиб, муддатдан аввал Суперлига йўлланмасига эга чиқди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Авваламбор, бутун Самарқанд аҳлини бугунги ғалаба ва Суперлига йўлланмаси билан табриклайман. Ҳа, «Динамо» Олий дивизионга биринчи марта қайтаётгани йўқ, аммо бу сафар камида узоқ муддатга Суперлигада мустаҳкам ўрин олишини хоҳлардим. Эндиги мақсадимиз ҳам келаси мавсум лигада қолиш эмас, чиққанга яраша жиддий вазифаларни кўзлашимиз лозим. Шу ўринда, ҳар қандай об-ҳаво бўлишига қарамай стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат.

Ҳали биз учун мавсум тугамади, муҳим баҳс арафасида турибмиз. Ўзбекистон кубоги яримфинали доирасида «Насаф»га қарши майдонга тушамиз, эртадан бу ўйинга тайёрланамиз. 

- Сиз илк марта Про лигада ишлаб кўрдингиз, айтингчи, бу турнирда ишлаш нимаси билан қийин бўлди?

- Осон мусобақанинг ўзи йўқ. Про лиганинг ҳам ўзига хос қийинчиликлари бор. Бу аввало тақвим билан боғлиқ. Чунки ҳар доим катта танаффус бўлиб қолади, ўйинчиларни эса бир маромда ушлаб туриш қийин. Айтайлик, августда биз 8та ўйин ўтказдик, кейин эса яна катта танаффуслар юзага келди. Асосийси вазифани уддаладик, ҳамма жойда ҳам қийинчилик бор. Йигитларга раҳмат дейман.

- Суперлига ва Про лига ўртасида қандай фарқларни кўрдингиз?

- Катта фарқни кўрмадим. Биргина муаммо – тақвимда. Бу йил кубок доирасида Суперлига жамоаларига ҳам қарши ўйнадик, кўрдингиз, фарқ катта эмасди. 

- Пайшанба куни «Насаф»га қарши яримфинал кутиб турибди. Таркибда муаммолар бўлмайдими? Жамоа тўпурари Кожо ўйингача сафга қайтадими? 

- Кожо Қирғизистон миллий жамоаси сафидан қандай ҳолатга қайтишини кўрамиз. «Насаф»га қарши ўйинда ёрдам бера олса, яхши, акс ҳолда бошқа вариантларни кўриб чиқамиз. 

- Бугун Рўзиқул Бердиев «Динамо»нинг ўйинини стадиондан кузатди. Бу борада сиз ҳам «Насаф»ни ўрганишга улгурдингизми?

- Мен ҳам уларнинг ўйинини кузатиб келдим. «Насаф» Чемпионлар лигасидаги ғалабадан кейин ғалабали юришини давом эттирмоқда. Рақибларимиз ўз уйида ўйнашади, қолаверса, «Насаф» кубокнинг амалдаги ғолиби сифатида ҳам яримфинал фаворити эканига шубҳа йўқ. Аммо футболда ҳамма нарса рўй бериши мумкин, айниқса бир ўйинлик баҳсда. Биз ҳам ҳаракат қиламиз. 

- Кейинги мавсумдаги таркиб борасида ҳам қандайдир хулосалар қилишга улгурдингизми?

- Суперлига – янги даража, ҳозирги таркибни кучайтиришга тўғри келади. Ҳар бир позиция рақобатбардош бўлиши лозим. Ҳозирдан тахминлар қилишга эрта, мавсум якунлангач бу борада аниқроқ хулосалар қилиш мумкин, - дейди Вадим Карленович.


Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика