"Динамо" сафида 10 нафар янги футболчи кўрикдан ўтмоқда
13 фев 2017 11:32
Янгиликлар
"Динамо" сафида 10 нафар янги футболчи кўрикдан ўтмоқда
Янги мавсумга Тошкентда тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси таркибида бир қатор футболчилар мураббийлар кўригидан ўтишмоқда.
Жумладан, куни кеча Эдгар Гесс қўл остидаги «Динамо» машғулотларига «Цементчи»дан дарвозабон Элдор Исабоев, «Навбаҳор»ни тарк этган Мурод Тўйчибоев, «Андижон»дан Шукур Жумабоев, ўтган мавсумни «Обод»да ўтказган Илҳом Комилов, «Норин»дан Рустам Аъзамов, «Машъал»дан Дилявер Абибуллаевлар келиб қўшилишган. Шунингдек, Миржалол Қурбонов, Умрулло Рамазонов, Темур Васильев, Асқар Жадигеров сингари футболчилар ҳам мураббийлар синовидан ўтишмоқда.
Клуб сафига бир ҳафта олдин келиб қўшилган ва назорат баҳсида иккита гол урган ҳужумчи Абдумалик Абдуллаев билан шартнома имзоланди.
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар