UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  6 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  6

"Динамо" ўртоқлик учрашувида "Насаф"га мағлуб бўлди. Самарқандликлар таркибида эронлик футболчи майдонга тушди Янгиликлар

"Динамо" ўртоқлик учрашувида "Насаф"га мағлуб бўлди. Самарқандликлар таркибида эронлик футболчи майдонга тушди

Про лигага тайёргарлик кўраётган "Динамо" жамоаси Қаршида Суперлига баҳсларига тайёргарлик кўраётган "Насаф" клубига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Дастлабки учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, ёшартирилган ва бир қатор футболчилар синовдан ўтказилган иккинчи баҳсда "динамочилар" аламли тарзда мағлубиятга учрашди.

Учрашувда ҳисобни 49-дақиқада "Динамо" футболчиси Фахриддин Алимов очган бўлса, 60-дақиқада Аюбхонов четлатигач, "динамочилар" бир киши кам бўлиб қолишди. Шунга қарамай, 63-дақиқада самарқандлик 17 ёшли яримҳимоячи Акмал Козимов фарқни иккитага етказди – 0:2.

Ўйиннинг сўнгги дақиқалигида "динамочилар"нинг сон жиҳатдан камчиликда экани ўз сўзини айтди – 80 ва 85-дақиқада қаршиликлар ҳисобни тенглаштирган бўлишса, 90-дақиқада белгиланган пенальтидан фойдаланиб ўртоқлик ўйинида ғалабани илиб кетишди – 3:2. 

Қайд этиш жоиз, шу куни "Динамо" сафида эронлик 20 ёшли футболчи Ағо Муҳаммад Али кўрикдан ўтказилди. Эронлик яримҳимоячининг ҳаракатлари мураббийлар штабида илиқ таассурот қолдирса, Ағо Муҳаммад Али "Динамо" сафида қолиши мумкин.

31 январь (якшанба)

Ўртоқлик учрашуви. Қарши

"Насаф" – "Динамо" – 3:2

Голлар: 80, 85, 90 пенальти – Фахриддин Алимов 49, Акмал Козимов 63.

"Динамо": Умид Ҳамроев, Сарвар Абдусаломов, Асом Абдураҳмонов, Ойбек Жўраев, Сардор Саъдуллаев, Жавлон Маликов, Ағо Муҳаммад Али, Фахриддин Алимов, Ш.Аюбхонов, Акмал Козимов, Анвар Муродов.

Четлатиш: Ш. Аюбхонов (Динамо), 60.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика