UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  0 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  0 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  4 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  5 02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  69 01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  4 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  5 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  33 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  4 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  6 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0

Суперлига. "Нефтчи" "Динамо"ни мағлуб этди ва пешқадамга айланиб олди Янгиликлар

Суперлига. "Нефтчи" "Динамо"ни мағлуб этди ва пешқадамга айланиб олди

Теглар :  Нефтчи"Динамо"
Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тури доирасидаги "Динамо" — "Нефтчи" ўйини бўлиб ўтди.


"Динамо" - "Нефтчи" 0:1
10 март 2024. Жиззах, "Сўғдиёна" стадиони. 17:15
Бош ҳакам:
Фирдавс Норсафаров.
Қанот ҳакамлар: Дилшод Жуманиёзов, Артём Калинин.
Захира ҳакам: Тўрабек Суюнов.
ВАР ҳакам: Рустам Лутфуллин.
АВАР ҳакам: Бахтиёрхўжа Шавкатов.
Назоратчи: Тимур Галеев.
Комиссар: Даврон Иброҳимов.

Гол: Аббос Ғуломов 51, - 0:1 (Нсунгуси Эффионг).

"Динамо": 13. Равшанбек Ягудин, 3. Улуғбек Абдуллаев (21. Анваржон Хожимирзаев, 58), 4. Одилбек Абдумажидов, 7. Франсис Нарх (6. Артём Сокал, 13), 8. Ҳислат Ҳалилов, 9. Ҳумоюнмирзо Иминов (23. Фарруҳ Икромов, 58), 10. Жоэл Кожо (35. Эммануэл Ягр, 85), 17. Салим Мустафоев (с), 20. Ратиньо, 22. Санжар Шоаҳмедов, 44. Душан Мийич.
Захира: 1. Фарҳод Раҳматов, 11. Дамир Темиров, 18. Дилшод Раҳматуллаев, 30. Абубакир Мўйдинов, 77. Воҳиджон Оқбўтаев.

"Нефтчи": 35. Санжар Қувватов, 2. Зоир Жўрабоев, 7. Жасур Жалолиддинов (23. Диёр Туропов, 46), 9. Ҳусайн Норчаев (77. Билолхон Тошмирзаев, 46), 11. Жавоҳир Қаҳрамонов (18. Михай Роман, 90+4), 19. Мирзоҳид Ғофуров (c), 20. Анваржон Ғофуров, 21. Мухсинжон Убайдуллаев, 24. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 70. Аббосжон Ғуломов (55. Манучеҳр Сафаров, 84), 99. Эффионг Нсунгуси (10. Шоҳруз Норхонов, 84).
Захира: 45. Акбар Тўраев, 3. Жалолиддин Жумабоев, 14. Хуршид Муҳторов, 17. Санжар Қодирқулов, .

Огоҳлантиришлар: Зоир Жўрабоев 34, Одилбек Абдумажидов 65, Муҳсин Убайдуллаев 70, Билол Тошмирзаев 83.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+5. Ўйин тугади. "Динамо" - "Нефтчи" 0:1.

90+4. Ўзгариш. "Нефтчи". Қаҳрамонов ўрнига Михай Роман тушди

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

88. "Динамо" гол уриш учун бор кучи билан ҳужумга ўтмоқда

85. Ўзгариш. "Динамо". Кожо ўрнига Ягр тушди

84. Ўзгаришлар. "Нефтчи". Аббос Ғуломов ва Нсунгуси ўрнига Сафаров ва Норхонов тушди

83. Огоҳлантииш. "Нефтчи". Билол Тошмирзаев

76. Зарба! Ратиньонинг кучли зарбаси рекошет ҳосил қилиб ноаниқ кетди!

73. Ғуломҳайдар Ғуломов жароҳат олган. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда

70. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Муҳсин Убайдуллаев

66. Хавфли вазият. Анваржон Ҳожимирзаевнинг йўллаган зарбаси дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди...

65. Огоҳлантириш. "Динамо". Одилбек Абдумажидов

58. Ўзгаришлар. "Динамо". Улуғбек Абдуллаев ўрнига Анваржон Ҳожимирзаев, Ҳумоюнмирзо Иминов ўрнига Фаррух Икромов майдонга тушди

53. Жарима зарбаси амалга оширилди. Бу вазиятда Диёржон Туропов боши билан тўпни дарвозага йўллади. Аммо, ноаниқ чиқди

51. ГОЛ! Аббос Ғуломов Эффионг томонидан узатилган тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди - 0:1

47. Зарба! Билолхон Тошмирзаев кучли зарба берди. Бироқ, унинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. "Нефтчи". Жалолиддинов ва Норчаев ўрнига Туропов ва Тошмирзаев тушди


45+4. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшилди

34. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Зоир Жўрабоев

31. Хавфли вазият! Салим Мустафоевнинг бош билан йўллаган зарбасини Анваржон Ғофуров дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолди!

25. Ўйин тенгкурашлар остида давом этмоқда. Ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ 0:0

22. Қаҳрамоновнинг жаримадан узатган тўпини Ягудин ушлаб олди

15. УХХХ! Хавфли вазият! Мирзоҳид Ғофуров чап қанотдан олдинга ўтди ва дарвоза ёнига тўпни узатди, Норчаев тўпга зарба бера олмади, ҳимоячи жамоасини қутқарди! 

13. Ўзгариш. "Динамо". Нарх ўрнига Сокал тушди. Нарх ўйин бошидаги олган жароҳати туфайли майдонни тарк этди

11. Зарба! Ратиньонинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни ушлаб олди

8. Бугун "Нефтчи" сафида Боян Цигер ва Кэтэлин Карп кичик жароҳатлари боис майдонга туша олишмаяпти

6. Жалолиддинов жарима тўпи ишлади, Мустафоев уни йиқитди. Жаримадан Жасурнинг ўзи зарба берди, тўп жонли деворга тегиб қайтди

5. Зарба! Кожонинг узатган тўпини Нарх дарвозага йўллади, ноаниқ

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:15да бошланади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика