

Вадим Абрамов бошчилигидаги "Динамо" жамоаси Тошкентда "Локомотив" билан куч синашди. Қизиқарли кечган ўйинда Анвар Ҳожимирзаевнинг ягона голи самарқандликларга ғалаба келтирди. "Динамо" Суперлигадаги навбатдаги учрашувини 20 ceнтябрь куни Фарғонада "Нефтчи"га қарши ўтказади. Жамоанинг "Андижон"га қарши ўйини эса 15 ноябрга кўчирилган. "Локомотив" эса Про лигада 16 сентябрь санасида "Олимпик Мобиуз"ни қабул қилади.
Назорат учрашуви.
"Локомотив" - "Динамо" 0:1
Гол: Анвар Ҳожимирзаев 46





