UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 1:1 (матнли трансляция)  25 20:00Суперлига. "Насаф" – ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  10 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  0 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  0 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  8 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  4 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  7 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  4 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  8 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  2

«Динамо» - «Навбаҳор» превью Янгиликлар

«Динамо» - «Навбаҳор» превью

Теглар :  НавбаҳорДинамо
Эртага «Навбаҳор» Самарқанддаги «Динамо» ўйингоҳида мамлакат чемпионатининг 4-турида «Динамо» меҳмони бўлади.

“Динамо”га қарши учрашувга тайёргарликни Тошкент шаҳрида ўтказган жамоамиз аъзолари бугун куннинг иккинчи ярмида Самарқандга етиб келишди. Куннинг иккинчи ярмида Мураббий ва футболчиларимиз Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишди. Кечки пайт соат 17.00да эса “Динамо” ўйингоҳида ўйиндан олдинги сўнгги машғулот ўтказилди.

Рақиблар олий лигада 44 бор тўқнаш келишган. 23 учрашувда жамоамиз ғалабани қўлга киритган. Самарқандликлар ҳисобидаги ғалабалар сони эса 13 тани ташкил этмоқда. Саккизта учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич эса 80:41, "Навбахор" фойдасига. Ўзаро учрашувларда гол уриш борасида "Навбаҳор"да тўп сурган Шуҳрат Мирхолдиршоевнинг етакчилик қилаётганлигини айтиш мумкин. Мирхолдиршоев 2000 йилдан 2009 йилга қадар самарқандликлар дарвозасини 8 бор ишғол қилган. "Лочинлар"нинг ушбу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси 1997 йили қайд этилган. 20 йил аввал "Навбаҳор" ўз майдонида "Динамо"ни 7:1 ҳисобида тор-мор этган. Эътиборлиси, "Динамо" шу пайтга қадар бирор маротаба ҳам "лочинлар"ни йирик ҳисобда таслим эта олмаган. "Навбаҳорчилар" сўнгги бор Самарқанддан 2011 йили ғалаба билан қайтишган. Олти йил аввал Рўзим Аҳмедовнинг ягона голи жамоамизга сафарда уч очкони тақдим этган. Леонид Кошелев, Иван Нагаев ҳамда Рўзим Аҳмедовлар ҳар икки клуб шарафини турли даврларда ҳимоя қилиб, ҳар икки жамоа дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлишган. Бундан ташқари Азамат Бобожонов ва Санъат Шиховлар ҳам ҳар икки жамоада тўп суришга улгуришган.

Ўтган мавсумни биринчи лигада ўтказиб яна олий лигага қайтган “Динамо” жамоаси дастлабки учта учрашувда юз фоизли натижа қайд этган ҳолда мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Мезбонлар навбатдаги турда ҳам зафарли юришларини давом эттиришга уриниб кўришади. Жамоамиз эса учта ўйинда тўрт очко жамғарган. Жорий йилги таркибимиз маҳоратли футболчилардан ташкил топганлиги сабабли Самарқандда футболчиларимиз ижобий натижа қайд этиш учун ҳаракат қилишади. Юқоридаги жиҳатлар “Динамо” ўйингоҳидаги баҳсни кескин ва муросасиз ўтишига замин яратади десак хато бўлмайди.

Самарқанддаги “Динамо” ўйингоҳида соат 16.00да бошланадиган “Динамо” ва “Навбаҳор” учрашувини тошкентлик Владислав Цейтлин бошқариб боради. Цейтлинга қанотлара қаршилик Артём Калинин ва бухороликлик Бобур Қодировлар ёрдам беришади. Қаршилик Фирдавс Норсафаров эса захирадаги ҳакам вазифасини бажаради. Назоратчи сифатида навоийлик Шамиль Жумаев қайд этилган бўлса Самарқандга ПФЛ вакили сифатида Бобур Ҳайдаров ташриф буюради.

Самарқандда ўтказилган барча учрашувлар натижалари
1992 йил
«Мароқанд» - «Навбаҳор» - 1:1 (1:1).
Голлар:
С.Кузьмин (10) – Р.Забиров (06).

1993 йил
«Динамо» - «Навбаҳор» - 0:2 (0:2).
Голлар:
Э.Сакаев (33), Қ.Абдуқодиров (41).

1995 йил
«Динамо» - «Навбаҳор» - 0:2 (0:2).
Голлар:
Е.Ералиев (17), Ф.Магаметов (26).

1996 йил
«Динамо» - «Навбаҳор» - 2:3 (0:1).
Голлар:
Н.Сусский (55), Ҳ.Жабборов (70) - И.Шарипов (18-пен.,75-пен.,76).

1997 йил
«Афросиёб» - «Навбаҳор» - 2:1 (0:1).
Голлар:
М.Дилмуҳамедов (73-автогол), О.Тиллаев (76) – А.Винников (34-пен.).

1999 йил
«Самарқанд» - «Навбаҳор» - 2:1 (0:0).
Голлар:
Ж.Ирисметов (52), С.Лошков (76) – Ш.Раҳмонқулов (56).

2000 йил
«Самарқанд-Д» -  «Навбаҳор» - 2:0 (2:0).
Голлар:
М.Муҳаммадиев (18), О.Усмонхўжаев (37).

2001 йил
«Самарқанд-Д» -  «Навбаҳор» - 3:2 (1:1).
Голлар:
Ш.Жабборов (44), Р.Бозоров (47), А.Жадигеров (83) – У.Мирхолдиршоев (41), Ш.Мирхолдиршоев (56).

2002 йил
«Самарқанд-Д» - «Навбаҳор» - 0:5 (0:4).
Голлар:
С.Турсунов (23), Р.Ғофуров (26), Х.Каримов (33-пен.), Ш.Мирхолдиршоев (39), М.Усмонов (47).

2003 йил
«Самарқанд-Д» - «Навбаҳор» - 1:3 (0:2).
Голлар:
Ё.Назаров (68-пен.) - Ш.Мирхолдиршоев (5,83), С.Андреев (40).

2004 йил
«Самарқанд-Д» - «Навбаҳор» - 0:3 (0:0).
Голлар:
Ж.Ҳасанов (57), Р.Ғофуров (64), Ш.Мирхолдиршоев (84).

2005 йил
«Самарқанд-Д» - «Навбаҳор» - 1:0 (0:0).
Гол:
А.Ғофуров (88).

2006 йил
«Самарқанд-Д» - «Навбаҳор» - 2:0 (0:0).
Голлар:
А.Исмоилов (47), Б.Насимов (62).

2007 йил
«Самарқанд-Д» - «Навбаҳор» - 3:2 (1:2).
Голлар:
Акмал Рисқуллаев (35-автогол), Ф.Тожиев (57-пен.), И.Раҳимов (82) - А.Черкашин (19), К.Канин (32).

2008 йил
«Динамо» - «Навбаҳор» - 2:0 (1:0).
Голлар:
Л.Кошелев (43), Б.Насимов (47).

2009 йил
«Динамо» - «Навбаҳор» - 2:0 (0:0).
Голлар:
И.Юнусов (60), О.Мозговой (90).

2010 йил
«Динамо» - «Навбаҳор» -1:0 (0:0).
Гол:
А.Крикливий (54).

2011 йил
«Динамо» - «Навбаҳор»  - 0:1 (0:0).
Гол:
Р.Аҳмедов (56).

2012 йил
«Динамо» – «Навбаҳор» - 2:0 (2:0).
Голлар:
И. Нагаев (12, пен.), С. Мустафаев (45+1).

 2013 йил
«Динамо» - «Навбаҳор» - 1:1 (0:0)
Голлар:
С.Сайфиев (78) - Ғ.Жўраев (58).

 2014 йил
«Динамо» – «Навбаҳор» - 2:0 (1:0).
Голлар:
С.Шихов (35), Ғ.Ўрунов (79).

 2015 йил
«Динамо» – «Навбаҳор» - 2:1 (1:0).
Голлар:
И.Маматказин (24), К.Мурзоев (79) – Ш.Эркинов (75).

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика