"Динамо" "Машъал" ва "Қизилқум" билан ўйнайди
16 янв 2017 11:11
Янгиликлар
"Динамо" "Машъал" ва "Қизилқум" билан ўйнайди
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси сафарда яна иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган.
Жумладан, 16 январь душанба куни «Динамо» Янгиер шаҳрида «Машъал» жамоаси билан ўйин ўтказади. Баҳс «Машъал» клубининг Янгиердаги қароргоҳи стадионида ўтказилади.
«Динамо»нинг тайёргарлик доирасидаги учинчи назорат учрашуви 19 январь, пайшанба куни Навоий шаҳрида ўтади. Шу куни жамоамиз маҳаллий «Қизилқум» клубига қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, «Динамо» 13 январь куни Жиззахда «Сўғдиёна» билан назорат баҳсида 0:0 ҳисобини қайд этганди.
«Динамо» клуби назорат учрашувлари:
13 январь (жума). Жиззах
«СЎҒДИЁНА» - «ДИНАМО» - 0:0
16 январь (душанба). Янгиер
«МАШЪАЛ» - «ДИНАМО»
19 январь (пайшанба). Навоий
«ҚИЗИЛҚУМ» - «ДИНАМО».
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар