UZ

Сўнгги янгиликлар

15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  1 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  16 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  7 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  20 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  6

"Динамо" Ҳаким Фузайловдан олдин қайси мураббийга таклиф билан чиққани маълум Янгиликлар

"Динамо" Ҳаким Фузайловдан олдин қайси мураббийга таклиф билан чиққани маълум

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси тожикистонлик мураббий Ҳаким Фузайлов бошчилигида Про лиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўрмоқда.

Бизга маълум бўлишича "Динамо" жамоаси ўтган мавсум охирида бош мураббийлик постига бир қатор номзодларни кўриб чиққан. Улар орасида сербиялик мураббий Никола Лазаревич ҳам бўлган. Буни мураббийнинг ўзи сайтимиз мухбирига маълум қилди.

"Ҳа, Самарқанднинг "Динамо" жамоасидан таклиф бўлганди. Клуб Про лигада иштирок этади. Лекин мени фақат Суперлига жамоалари қизиқтиради. Шунингдек "Навбаҳор" билан ҳам музокаралар олиб бордик. Аммо улар маҳаллий мутахассис билан ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилишди",- дейди Лазаревич. 

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, сербиялик мураббий бугунги кунда Саудия Арабистонинг "Аль Таавун" жамоаси бош мураббийи лавозимида иш бошлаган. Мураббийнинг сўнгги иш жойи Ливиянинг "Аль Наср" ва Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоалари бўлганди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика