UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Марсель"га имконият қолдирмади, мезбонлар 20-дақиқадан ўн киши бўлиб ўйнашди  1 02:38А Серия. "Фиорентина" ўз уйида "Рома"ни тор-мор этди, Шомуродов захирада қолдирилди  12 01:28Тьерри Анри: "Европа жамоалари "Реал"дан қўрқади, "Реал" эса "Барса"дан, Каталония жамоаси ҳаммасини ютади"  9 00:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда Хименеснинг автоголи сабаб "Бетис"га мағлуб бўлди  6 23:54А Серия. Мухлислар даҳшатли ўтган "Интер" — "Ювентус" ўйинида 8та гол кўришди!  15 23:45Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнга 8та гол урди  1 23:32АПЛ. "Арсенал" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 4та тўп киритилди  27 22:55Перес Анчелоттига ишончни йўқотди ва Алонсонинг "Реал"га келишини тезлаштирмоқчи  19 22:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда мағлуб бўлди, Далот бўш дарвозага гол ура олмади  1 22:02"Реал" ўйинчилари 0:4дан сўнг кийим алмаштириш хонасида узоқ вақт сукут сақлашди. Улар ҳатто клуб ТВси билан ҳам гаплашишмади  38 21:49Эрон чемпионати. "Фулад" ўз уйида "Сепахон" билан жанговар дуранг ўйнади  2 21:44Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Бохум" дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритди  2 21:14Раде Петрович: "Жорий мавсумдаги энг яхши ўйинимиздан бирини ўтказдик. Кумуш медаллар учун курашамиз"  2 21:10АПЛ. "Челси" "Ньюкасл"ни устун келди, "Тоттенхэм" эса меҳмонда мағлубиятга учради  11 21:04АПЛ. Сўнгги дақиқада МЮ ҳакамлар хатоси сабаб мағлуб бўлди  59

“Динамо” грузиялик Антон Толордава билан шартномани бекор қилгани учун товон пули тўлайди Янгиликлар

“Динамо” грузиялик Антон Толордава билан шартномани бекор қилгани учун товон пули тўлайди

Янги мавсум олдидан Самарқанднинг “Динамо” клуби таркибига грузиялик ҳимоячи Антон Толордавани таклиф этганди.

Футболчини дастлаб кўрикка чақирмоқчи бўлган “Динамо” футболчи келишидан аввал унга тузиладиган шартномани юборади. Футболчи эса ўз навбатида мазкур шартномани имзолайди. 

Сўнгра футболчи Ўзбекистонга келди ва 2024 йил 4 январ куни “Динамо” грузиялик марказий ҳимоячи Антон Толордава билан бир йиллик шартнома имзолаганини эълон ҳам қилганди. Кейинроқ бу хабар клуб ижтимоий тармоқларидан негадир ўчиб кетган. 

Янги мавсумга тайёргарлик доирасида 8 январда “Динамо” Тошкентда назорат учрашуви ўтказди ва “Локомотив” ёшлар таркибига қарши кечган ўйинда Антон Толордава майдонга тушади. Аммо у кўрсатган ўйин Самарқанд жамоаси мураббийлар штабига ёқмайди. “Динамо” 17-29 январ кунлари Абу Даби шаҳрида йиғин ўтказади ва мазкур йиғинга кетиш олдидан ҳаракатлари бош мураббийга маъқул келмаган футболчига жавоб бериб юборилади. 

“Динамо” вакиллари футболчига дастлаб унга юборилган шартномада клубнинг муҳри ва раҳбари имзоси бўлмаганини ва шу сабабли ўша шартнома ҳеч қандай кучга эга эмаслигини билдиришади. Футболчи эса фақатгина кўрикка чақириш нияти бўлса, клуб унга нега шартномани ҳам жўнатганини, қолаверса шартнома клуб томонидан футболчига тақдим этилдими, демак у расмий кучга эга бўлишини билдириб, норози ҳолда ФИФАга мурожаат қилади. 

21 март куни ФИФА Низоларни ҳал қилиш палатаси грузиялик футболчи Антон Толордава ҳамда “Динамо” жамоаси ўртасидаги иш юзасидан қарор чиқарди. Қарорга асосан клуб футболчига шартнома бир томонлама ассосиз бекор қилингани учун 22 минг АҚШ доллари тўлаши лозим. Қарор клубга етказилган кундан бошлаб 45 кун ичида унинг ижроси таъминлаши лозим. Йўқса клубга нисбатан миллий ва халқаро миқёсда трансфер тақиқи белгиланади. 

Ёдингизда бўлса, “Насаф”да ҳам худди шундай ҳолат юз берган ва клубнинг нопрофессионал иш тутиши натижаси Қашқадарё клубига 100 минг долларга  тушганди. Умуман майдонга тушмай товон пули олган футболчи Абделае Диаките эди. “Насаф” 2020 йилги мавсумга тайёргарликни Анталяда ўтказган. Туркия йиғинида франциялик Абделае Диаките кўрикдан ўтган. Диаките мураббийлар штабига мақул келмаган ва унга жавоб бериб юборилган. Бироқ футболчи ўзбек клубининг устидан ФИФАга арз қилган. Анталяда “Насаф” вакиллари Диакитега 1 йиллик шартнома таклиф этишган. Аммо, маълум муддатдан кейин битим бир томонлама бекор қилинганини айтиб, уни кетказиб юборишган. Диаките эса ФИФАга арз қилган. Натижада клуб Абделаенинг ҳисоб рақамига 100 минг доллар атрофида маблағ ўтказиб бериши шарт, деб топилганди. Охир-оқибат “Насаф” клуби вакиллари Абделае Диаките билан тинчлик битими имзолаб, уни пулни бўлиб тўлашга рози қилишганди. Ўзбекистонга хатто қадами етмаган футболчи, клубдаги нопрофессионаллар туфайли жуда катта миқдорда товон олганди. 

Энди худди шундай иш “Динамо”да ҳам такрорланмоқда.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика