«Динамо» етакчиси билан шартномани узайтирди
10 дек 2024 07:28
Янгиликлар
«Динамо» етакчиси билан шартномани узайтирди
«Динамо»нинг бу йилги етакчиларидан бири Анваржон Ҳожимирзаев Самарқандда яна бир йил қолади.
30 ёшли ҳужумчи «Динамо» билан шартномани бир йилга узайтирди.
«Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби қарорига кўра, якунланган мавсумда «Динамо» шарафини муносиб ҳимоя қилиб, жамоанинг Суперлигадаги энг яхши тўпурарига айланган Анваржон Ҳожимирзаев 2025 йилни ҳам Самарқанд жамоаси сафида ўтказади. Клуб жамоамиз вингери билан амалдаги шартнома 2025 йил якунига қадар узайтирилганини мамнуният билан эълон қилади.
Умид қиламизки, Анваржон Ҳожимирзаев «Динамо» сафида 2025 йилги мавсумни ҳам сермаҳсул ва омадли ўтказади», — дейилган Самарқанд жамоаси расмий каналида.
Футболчи якунланган мавсумда Суперлигада 10 та гол уришга эришганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар