UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  17 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  9 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  17 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  9

"Динамо": Энг яхшилар тақдирланди Янгиликлар

"Динамо": Энг яхшилар тақдирланди

Теглар :  Динамо
«Динамо» жамоаси муддат аввал Олий Лига йўлланмасини қўлга киритгач, Самарқанддаги сўнгги ўйиндан кейин аксарият футболчи ва мухлислар тақдирланишди.

Жумладан, жамоанинг тажрибали ҳимоячиси, бутун мавсум давомида ёшларга ўрнак бўла олган Алексей Николаев клуб томонидан «Йилнинг энг яхши футболчиси» деб топилди. Футболчига совринни Самарқанд вилоят Футбол Федерацияси вице-президенти Шуҳрат Сайфуллаев топширди.

Биринчи Лигада энг кўп ўйин ўтказиб, энг кам гол (19) ўтказган Михаил Наумов «Энг яхши дарвозабон» деб эътироф этилди. Моҳир посбонга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғани Самарқанд вилоят «Динамо» Спорт Жамияти раиси Сервер Осмонов топширди.

«Динамо» жамоасининг 21 ёшли ҳужумчиси Амиржон Сафаров жорий мавсумда мавсумнинг кашфиётларидан бири бўлди. Сафаров чемпионат давомида «Динамо»нинг ғалабаларига катта ҳисса қўшиб, 23 та гол билан тўпурарлар рўйхатида етакчилардан бири бўлди. Айнан шу боис, у «Динамо»нинг 2016 йилдаги «энг яхши тўпурари» фахрий ёрлиғи ҳамда соврини билан тақдирланди. Унга совғани «Бунёдкор» ҳужумчиси Баҳодир Насимов топширди.

2016 йилги мавсум давомида «Динамо» жамоасини хоҳ уйдаги, хоҳ сафардаги ўйинларида ашаддий мухлис Шавкат Бурҳонов севимли жамоасини қизғин қўллаб-қувватлаб, мухлисларга ўрнак бўла олди. Фидойиликка жавобан ашаддий ишқибоз «Динамо» клуби томонидан «Йилнинг энг жонкуяр мухлиси» деб топилиб, фахрий ёрлиқ ва «Динамо» клуби футболчилари дастхати туширилган тўп билан тақдирланди.



«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика