UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  1 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  6 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  2 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  0 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  4 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  5 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  6 03:13А Серия. "Милан" сўнгги ўйинда "Монца"ни қийинчиликсиз таслим этди, жамоа кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди  1 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  5 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  7 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  32

«Динамо» - «Бухоро» ўйинида «Сирож Самарқанд сен билан» хайрия акцияси ўтказилади Янгиликлар

«Динамо» - «Бухоро» ўйинида «Сирож Самарқанд сен билан» хайрия акцияси ўтказилади

«Динамо» клуби собиқ футболчиси 35 ёшли Сирожиддин Сайфиев саратон (Рак) касаллигига чалингани эълон қилингач, айни вақтда уни қўллаб-қувватлаш учун #ТаслимБўлмаСирож акцияси эълон қилинган.

Самарқанд футболи тарбияланувчисини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Динамо» ҳам ушбу акцияга қўшилган. Жамоамиз 5-тур доирасидаги «Қўқон-1912» - «Динамо» учрашувида «#БизСенБиланСирож» ёзувли футболкаларда майдонга тушган эди.

15 апрель, шанба куни 6-тур доирасидаги «Динамо» - «Бухоро» ўйинида ҳам «Динамо» стадионида «Сирож Самарқанд сен билан» хайрия акцияси ўтказилади. Шу куни ўйингоҳ дарвозаси олдида қутилар ташкил этилиб, мухлислардан тушган пул «Динамо» собиқ футболчисига етказилади.

Футболчилик фаолияти давомида самарқандлик минглаб мухлисларни ўз ўйинлари билан хурсанд этган Сирожиддин Сайфиевнинг бугунги тақдири «Динамо» жамоасининг ҳеч бир ишқибозини беэътибор қолдирмаслигига ишонамиз.

Сирож, Самарқанд сен билан!

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика