UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05Келаси мавсумда "Тоттенхэм"нинг сардори ким бўлиши маълум бўлди  0 21:00Бешинчиси навбатини кутмоқда: Хабиб америкаликларга қарши қандай жанг қилган?  0 20:59АПЛ тарихидаги энг яхши 11 бразилиялик  1 20:50Olamsport: Ўзбек боксчиларининг WBO рейтингидаги ўрни, Пакьяо тарихга кирди ва бошқа хабарлар  0 20:45Нанкиндаги биринчи машғулот — "Ювентус" Хитойда  2 20:20Ари ЕЧЛ қуръасидан сўнг: "Порту" билан тушишни хоҳламагандим"  2 20:00Антуан Гризманн: "Барселона"га ўтганимдан сўнг Месси менга қўнғироқ қилмади"  14 19:50"Спартак" футболчиси фаолиятини "Аль-Гарафа"да давом эттиради  1 19:40"Бейжинг Гоан" Бэйлга қанча маош таклиф қилгани маълум бўлди — Ҳавас қилса арзийди  13 19:30Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финалга қуръа ташланди  38 19:30Фекир бугун ЛаЛига клубида тиббий кўрикдан ўтади  5 19:20"Рома" марказий ҳимоячи изламоқда  1 19:13Ўзбекистон Лига Кубоги. Чорак финалга қуръа ташланди  8 19:10"Челси"нинг ёш аъзоси янги мавсумни Бундеслигада бошлайди  4 19:08Россия чемпионати. 2-тур шарҳи  3

"Динамо" "Бунёдкор", "Бухоро" ва Қозоғистон клуби билан ўйнайди Янгиликлар

"Динамо" "Бунёдкор", "Бухоро" ва Қозоғистон клуби билан ўйнайди

“Динамо” жамоаси янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги 4-йиғинни 5 февралдан Тошкентда бошлади.

Ушбу ўқув-машғулот йиғини давомида мураббийлар штаби янги футболчиларни кўрикдан ўтказиш ва назорат учрашувлари режалаштирилган. Хусусан, 8 февраль куни “Динамо” “Бунёдкор” жамоасига қарши майдонга тушса, 10 февраль куни Қозоғистоннинг “Қирон” клуби, 12 февралда эса “Бухоро” жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш кўзда тутилган.

Ушбу йиғин 5 февралдан 18 февралгача давом этиб, сўнг футболчиларга икки кунлик дам берилади. 21 февралдан “Динамо” яна Тошкентда тайёргарлик ишларини давом эттиради.

Таркибдаги ўзгаришларга келадиган бўлсак, “Динамо” жамоаси сафида бир неча йил тўп сурган Жасур Азимов клуб билан хайрлашди. “Динамо” билан шартномаси якунига етган самарқандлик футболчи “Навбаҳор” клуби билан шартнома тузди.

Ўтган мавсумдан буён “Динамо” клубида “Машъал”дан ижара асосида тўп суриб келган дарвозабон Шоҳруҳ Эшбўтаев жамоамизнинг тўлақонли аъзосига айланди. Дарвозабон “Динамо” билан янги шартномага имзо чекди.

“Динамо” жамоасининг 4-йиғиндаги назорат учрашувлари:

8 февраль. Тошкент.
“Бунёдкор” - “Динамо”

10 февраль. Тошкент.
“Динамо” – “Қирон”

12 февраль. Тошкент
“Динамо” – “Бухоро”

“Динамо” жамоасининг 3-йиғин ўтказган назорат учрашувлари:

25 январь. Қибрай
“Металлург” – “Динамо” – 1:0

26 январь. Тошкент
“Бунёдкор” – “Динамо” – 2:1

1 февраль. Навоий
“Қизилқум” – “Динамо” – 2:3

2 февраль. Қарши
“Насаф” – “Динамо” – 0:0.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг