

"Бугунги ўйинда рақиб зич ҳимояланишни билгандим. Бу учрашувга асосий мақсад футболчиларни руҳий жиҳатдан тайёрлаш эди. Ўйиндан қониқдим. Комбинацияларимиз ўхшади. "Арал Самали"ни ҳурмат қиламиз. Эндиликда навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўриш керак",- дейди Дилявер Ваниев.
- Марадона Сафаров асосий таркибга киришига кучи етмадими ёки ўз хоҳиши билан жамоани тарк этдими?
- У клубимиз таркибияланувчиси. Қишда таклиф қилиб иккинчи бор имконият беришга қарор қилдик. Лекин у кўп жароҳат олди. Бу - футбол. Унга омад тилаймиз.
- "Арал Самали" билан биринчи ўйинда сафарда дуранг қайд этилганди. Бу майдон ҳолати билан боғлиқмиди?
- Майдон стандарт эмас. Лекин ўшанда йўқотилган икки очко Суперлига йўлланмаси учун жуда керак бўлиши мумкин.



