UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  41 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

Дилявер Ваниев: "Ғиждувон" ҳали кўп жамоаларга "бошоғриқ" бўлади" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Ғиждувон" ҳали кўп жамоаларга "бошоғриқ" бўлади"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Машъал" - "Ғиждувон" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашув ҳақида айтадиган бўлсам, қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Ҳар икки жамоа ҳам фаоллик кўрсатди. Ўз ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилган ва қониқмаган жиҳатларим бор. Хавфли вазиятлар яратиш борасида жамоамиз вакиллари жуда яхши ҳаракат қилишди. Бироқ ҳужумларни якунлашда хатоликларга йўл қўйдик. 

- Ўтган турда Ғиждувон" шу майдонда "Қўқон-1912"га йирик ҳисобда мағлуб бўлганди. "Машъал" ҳам Суперлига ҳавосидан баҳраманд бўлган клуб. Нега "Ғиждувон" бугун мағлуб этилмади?

- Ҳозир бизда футбол яхши ривожланиб бораяпти. Ҳеч бир натижани олдиндан айтиш қийин. Масалан кеча "Зомин" Суперлига вакили "Локомотив" билан 2:2 ҳисобида ўйнади. "Ғиждувон" ёмон жамоа эмас. Балки уларнинг натижалари чемпионат доирасида ёмонроқ кўринаётгандир. Жиддий таҳлил қилсангиз, бу жамоа Про-лиганинг навбатдаги тур учрашувларида ҳар қандай жамоага "бошоғриқ" бўла олади.

- Захирадан ўйинга қўшилган футболчиларнинг ўйинларидан қониқдингизми?

- Биз захирадан 2004 йилда туғилган футболчиларни майдонга туширдик. Академиямиз тарбияланувчиларига имконият бераяпмиз, уларга ўйин амалиёти ва тажриба керак.

- Украиналик легионернинг ўйини ҳақида фикрингиз қандай?

- Микола Агапов анча муддат футболдан четда қолган, машғулотлар ўтказмаган. ФИФА украиналик футболчиларга трансфер борасида имконият бергач, у таркибимизга келиб қўшилди. Ўйиндан-ўйинга мослашиб боради. Тўпни ўзида сақлаши, вазиятлар яратиши билан алоҳида ажралиб турди. Биз унга майдондаги тактик вазифаларини ҳам тушунтириб бораяпмиз.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика