UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  145 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  27 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  6 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  9

Дилявер Ваниев: "Бухоро" барча жабҳада "Машъал"ни мағлуб этди" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Бухоро" барча жабҳада "Машъал"ни мағлуб этди"

Про лига 20-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Машъал" (3:0) учрашувидан сўнг муборакликлар бош мураббийи Дилявер Ваниев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида гапириш жуда оғир. Барча жабҳада "Бухоро"га ютқаздик. Бугун ўз жамоамни танимадим. Орада назорат учрашувини ўтказдик, "Бухоро"га ўхшаган рақиб билан ўйнагандик. 

Ўйинни таҳлил қиламиз. Биламан, бугунги мағлубиятдан кейин биз томонга кўп негатив фикрлар билдирилади. Аммо эътиборни таҳлилга қаратишимиз керак. 

Илк дақиқалардан жамоамиз ўзига ўхшамаётгани сезилиб турганди. Ҳимоядан ҳужумга ўтишдаги тизимли хатолар якунда натижага таъсир қилди", – деди Дилявер Ваниев. 

- "Бухоро"дан шундай ўйин кутганмидингиз? 

- Албатта, "Бухоро" ўз майдонида ҳужумкор ўйнашини билардик. Биринчи рақам бўлиб ўйнашини тушунардик. Биз эса айтганимдек, ҳимоядан ҳужумга чиқишда муаммоларга дуч келдик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика