

Дилшод Хайдарқулов (Динамо футзал жамоаси бош мураббийи): "Учрашув кутилганидек қийин ўтди. БМБ ўтган мавсум олтин дубл қайд этган. Шу сабаб асосан қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Ёш таркибимиз билан чемпион жамоа билан бундай ўйнаш - ғалабага тенг. Бу мавсум "Динамо" Олий лигада жиддий мақсадларни кўзлаган".



