

Ушбу турнирда Ўзбекистон ўсмирлар термасидан ташқари Хитой, Чехия ва Япония U-15 терма жамоалари қатнашади.
Мазкур мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.




