Дилшод Комиловнинг кейинги клуби номи маълум

Aslanov Jasurbek
1 фев 2025
Бугун, 1 февраль тонгида "Насаф" Дилшод Комилов билан хайрлашганини эълон қилди.

Championat.asia бош муҳаррири Нарзуллай Сайдуллаев Комилов фаолиятини "Қизилқум"да давом эттиришини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Телеграм каналида ёзди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида "Локомотив"дан "Насаф"га ўтган Комилов қаршиликлар сафида 16та баҳсда майдонга тушди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia