

Шиддатли кечган учрашувда томонлар муроса йўлини танлашди (1:1). Ушбу баҳсдан сўнг "Обод" жамоаси дарвозабони Дилшод Ҳамроев ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Биз учун "Пахтакор"га қарши қийин учрашув бўлишини билиб тургандик. Шунга қараб машғулотларда яхши тайёргарлик кўргандик. "Андижон" қандай ўйин кўрсатиши бизни қизиқтирмасди. Биз ўз ўйинимизда очко олишимиз керак эди. Дуранг натижа ҳам биз учун муҳим эди", - дейди "Обод" жамоаси посбони Дилшод Ҳамроев.
Жаҳонгир Сотволдиев



