Дилмурод Шавкатов: “Рақиб таркибидаги йўқотишлар жамоа ўйинига таъсир қилди”

Eldor Akmurzayev
24 апр 2022
Футзал бўйича Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Максам-Чирчиқ” (15:1) учрашувидан кейин мезбонлар футболчиси Дилмурод Шавкатов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Жуда кўплаб имкониятларга эга бўлдик ва улардан оқилона фойдаландик. Натижада, учрашувда кўп голлар урилди. Жамоамиз яратган вазиятларидан тўғри фойдаланиб, мақсадга эришдик. 

Рақибимиз жуда яхши жамоа. Таркибида бир қатор йўқотишлар сабабли бугунги баҳсда сезилиб қолинди. Бошқа вақтда “Максам-Чирчиқ” ҳар қандай рақибга етарлича қаршилик кўрсатади. 

Жамоамиз мавсумни қолган қисмини ҳам юқори кайфиятда ўтказиб, совринли ўринлардан бирини қўлга киритиш ҳисобланади. Умид қиламанки, биз бу вазифани бажара оламиз", дейди Шавкатов. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia