UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  1 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  24 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  43 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4

Дилмурод Шавкатов: "Мақсад – чемпионлик" Янгиликлар

Дилмурод Шавкатов: "Мақсад – чемпионлик"

Футзал бўйича Олий лига баҳсларининг 2-тур баҳслари Урганчда бўлиб ўтмоқда.

Чемпионлик учун курашаётган БМБ ўтказилган учта баҳсда муваффақият қозониб, пешқадамлар қаторида жой эгаллади. Хўш, тур якунлари бўйича жамоа ҳужумчиси Дилмурод Шавкатов қандай фикрда?



- Дилмурод, жамоангиз 2-тур баҳсларини қандай ўтказди?

- Жамоамиз Хоразмга фақат ғалаба учун келган эди. Биз ўз олдимизга қўйилган вазифани бажардик, яъни 9 очко билан ортга қайтмоқдамиз.

- Қайси жамоага қарши баҳс қийин кечди?

- Ҳеч бир ўйин осон кечгани йўқ. Дейлик, "Оил Стар" жамоаси бизга етарлича қаршилик кўрсатди. Лекин барибир биз муваффақият қозондик.

- Мавсум давомида нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

- Голларим сони қанча кўп бўлса, шунча яхши (кулади). Тўпурарлар қаторида бўлишни хоҳлайман. Аммо жамоамнинг ғалабаси муҳим аҳамиятга эга.



- Чемпионлик йўлида асосий рақиб сифатида "Жиззах-Кентекс"ни айта оласизми?

- Мавсум энди бошланди. Ким билан ўйнашимиздан қатъи назар чемпионликни қўлга киритишни истаймиз. Жамоамизнинг асосий мақсади – чемпионлик. "Жиззах-Кентекс" билан баҳслар эса муросасиз кечиши аниқ.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика