UZ

Сўнгги янгиликлар

23:03АПЛ. "Ньюкасл" - "Арсенал". Асосий таркиблар маълум!  5 22:50А Серия. "Ювентус" - "Лацио". Асосий таркиблар маълум!  0 22:37"Барселона" Адама Траорени сотиб олмайди  0 22:18Виктор Карпенко: "Жамоамиз кўрсатган ўйин менга ёқди"  8 22:13Тимур Кападзе: "Бугун яхши ўйнадик, фақат хатоларимиз қимматга тушди"  9 21:49Денис Коростиченко: "Махарадзе легионер бўлса-да, ўзбек футболи афсонаси"  12 21:22Суперлига. "Олимпик" – "Локомотив" 0:3. Highlights  1 21:08Алиссон "Челси"га қарши пенальтилар серияси вақтида ҳийла ишлатди. Пайқадингизми?  14 20:57Суперлига. АГМК ўз майдонида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  44 20:54Суперлига. "Локомотив" "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирди, Жером Этамедан дубль!   18 20:28"Албатта, Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"да қолишини истайман" — Эрик тен Хаг билан интервью  4 20:05"Барселона" март ойидан буён Рафинья билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:34Инзаги "Интер"нинг А Серияда зафар қучиш имконияти ҳақида гапирди  10 19:08Анчелотти: "Эҳтимол, Родриго ва Вальверде "Ливерпул"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлар"  8 18:47"Штутгарт" Мавропаносни "Арсенал"дан харид қилмоқчи  0

Дилмурод Шавкатов: "Чемпионлик учун имкониятимизни йўқотганимиз йўқ" Янгиликлар

Дилмурод Шавкатов: "Чемпионлик учун имкониятимизни йўқотганимиз йўқ"

Футзал бўйича Олий лиганинг 6-тури доирасидаги "Локомотив" — "Строитель-Зарафшон" (4:5) учрашуви кутилмаган натижа билан якунланди.

Учрашувдан кейин "темирйўлчилар" футзалчиси Дилмурод Шавкатовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

"Бугунги ўйин жуда қийин кечди. "Динамо"га қарши ўйинда ҳам жуда кўп куч йўқотдик. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказди. Зарафшонликлар билан ўйинда омад ҳам келмади. Мағлубиятимизга шу жиҳатлар сабаб бўлди. Рақибни менсимадик дея олмайман. Кимга қарши ўйнашимиздан қатъий назар доимо рақибларимизни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушамиз. 

"Динамо" билан ўйинда ҳушёрликни йўқотдик. Бундан эса самарқандликлар унумли фойдаланиб кетишди ва якунда дуранг ўйнадик. 

Гарчи кетма-кет ўйинларда очко йўқотганимизга қарамай, чемпионлик учун курашдан чиқдик деб ўйламайман, чунки олдинда ўйинлар кўп. Вазиятни ўнглаш имкониятимиз бор. Охиригача курашишда давом этамиз", – деди Шавкатов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика