UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  0 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  40 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  9 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  30 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  33 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Диего Симеоне: "Хави 2016-йилда "Атлетико"нинг услуби катта жамоалар учун эмаслигини айтганди. Энди у мураббий сифатида ўзини кўрсатиши керак - ишончим комил, у бунга эришади" Янгиликлар

Диего Симеоне: "Хави 2016-йилда "Атлетико"нинг услуби катта жамоалар учун эмаслигини айтганди. Энди у мураббий сифатида ўзини кўрсатиши керак - ишончим комил, у бунга эришади"

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Барселона"га қарши Ла Лига 23-тур доирасидаги ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Хави 2016 йилда "Атлетико" ўйнаётган услуб катта жамоалар учун эмаслигини айтганди. Ҳозир эса у ўзи хоҳлаган ўйинни, клубдаги йиллар давомида ўрганилиб қолган услубни қўйиш имкониятига эга бўлади. Биз рақибга муаммо туғдирадиган тарзда ўйнашга ҳаракат қиламиз.

Агар сиз бутун умрингизни муайян шароитларда ўтказган бўлсангиз, бошқаларни тушунмайсиз. Мен унинг фикрларига ҳурмат билан қарайман, у бутун фаолияти давомида "Барселона"да ўйнаш учун етарли маҳоратга эга эди. Шериклари ҳам буюк футболчилар эди, улар катта муваффақиятларга эришишди. Энди у ўзини мураббий сифатида кўрсатиши керак ва у муваффақиятга эришишига ишонаман.

Менга "Барселона"нинг қандай ўйнаётгани ёқади. У ўз фалсафасини сингдирди. У жамоанинг ушбу услубга амал қилишини таъминлаш учун барча нарсаларга эга.

"Атлетико"га келганимдан бери "Барселона" ҳар доим барча мусобақаларда ғалаба қозониш учун курашган.

Бизни рақобатчимизга қарши муҳим ўйин кутмоқда, баҳс қизиқарли бўлади. Биз ҳалигача "Барса"ни уйида мағлуб эта олмаганмиз", - дейди Симеоне.


→Хави Симеоненинг "Атлетико"даги ўйин услуби ҳақида гапирди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика