UZ

Сўнгги янгиликлар

23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  0 23:15ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  62 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  2 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4

Диего Коста Луис Суарес ярамас деб атади Янгиликлар

Диего Коста Луис Суарес ярамас деб атади

21 ноябрдан бери илк ўйинда иштирок этган "Атлетико" форварди Диего Коста "Эльче" (3:1)га қарши баҳсда ҳужумдаги шериги Луис Суареснинг дубли ҳақида гапирди.

"Мен ўйнамаганимда, Суарес гол урмади (Луис олдинги 3та турда гол урмаган эди). Мен қайтганимда эса бу ярамас дубль қайд этиб турибди!

Умид қиламанки, у шу руҳда давом этади. Мен жуда ҳам мамнунман, сабаби қанча кўп гол урилса, "Атлетико" учун шунча яхши бўлади.

Биз ғалаба қозонишда давом этамиз ва бир-биримизни ҳурмат қилган ҳолда рақобатлашамиз. У ўйнади ва 2та гол урди, кейин мен пайдо бўлдим ва мен ҳам ўз ҳисобимга гол ёзиб қўйдим. Агар биз катта муваффақиятни кўзлаган бўлсак, айнан шундай бўлиши керак.

"Атлетико" Ла Лигани ютганида ҳам шундай бўлган эди: бир ўйинчи кетдими, унинг ўрнига захирадан тушгани ҳам шу савияда бўлганди. Бу ажойиб жамоа эди.

Мен жангчиман, мен ғолибман. Мен қаттиқ меҳнат билан "Атлетико"га қайта олдим, бу жуда ҳам қийин бўлди. Катта ютуқларни орзу қилмайдиган одамда яшаш учун мазмун йўқ.

Бизда ғалабага курашиш учун барча нарса бор", - дейди Коста.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика