

Футболчи унга "Зенит" ва "Краснодар" клублари қизиқиш билдираётганини тасдиқлади. Аммо, унинг мақсади "Фенербахче". Турк клуби Костага 2 млн евро маош таклиф қилди.
"Туркиядаги вакилларим билан битимни муҳокама қилгандан сўнг қарор қабул қиламан", - дейди Коста.
33 ёшли форвард айни дамда эркин агент ҳисобланади. Коста ўтган мавсум "Атлетико Минейро" сафида 26та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 1та ассист қайд этди.



