Дибала Моуринью билан Аллегрини солиштирди
08 окт 2022 10:14
Янгиликлар
Дибала Моуринью билан Аллегрини солиштирди
"Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньюни собиқ жамоаси "Ювентус" устози Массимилиано Аллегри билан солиштириб кўрди.
"Моуринью ва Аллегри қайсидир жиҳатлари билан ўхшаш, аммо қайсидир жиҳатлари билан катта фарқ қилади. Жозе билан муносабатларим яқинроқ, биз тез-тез мулоқот қилиб турамиз. Аллегрига келсак, биз ҳар доим ҳам баъзи нарсаларда келиша олмасдик, лекин иккимиз ҳам "Ювентус" учун фойда келтиришни хоҳлаганмиз. Биз баҳслашмаганмиз, фақат ўйин услуби борасида турлича фикрда эдик. Масимилиано менга "Ювентус"ни бошқарган барча мураббийларидан кўра кўпроқ нарсани берди. Ўртамизда можаро бўлмаган", – деди Дибала.
28 ёшли Дибала жорий мавсум "Рома" сафида барча турнирларда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар