Дибала: “10-рақамда ўйнаш болаликдаги орзуим ва катта масъулият”
10 авг 2017 23:15
Янгиликлар
Дибала: “10-рақамда ўйнаш болаликдаги орзуим ва катта масъулият”
“Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала бундан буён Турин суперклубида 10-рақамда тўп тепади.
Футболчининг ўзи ушбу ҳолатга қуйидагича изоҳ берди.
“Мендан рақамимни алмаштиришларини сўраганларида мен бироз танаффус олдим. Сабаби мен ҳалигача терма жамоада 21-рақамда тўп тепаман. Бу рақам остида ўйнаб, кўплаб совринларга эга чиқдим. Бу рақамда Зидан ва Пирло сингари буюк футболчилар тўп тепишган.
Аммо 10-рақам бу алоҳида аҳамиятга эга. Унга эришиш мен учун шараф. Буюк клубнинг буюк рақамида тўп тепиш менга масъулият юклайди. Бу рақамда Омар Сивори, Мишел Платини, Роберто Баджо, Алессандро Дель Пьеро, Карлос Тевес тўп тепган.
Шу сабаб бу рақам менга нафақат болаликдаги орзуим ушалиши балки жамоа билан кўплаб ғалабаларда эришишимда муҳим аҳамият касб этади”.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар