Ди Мария яна 1 йил Европада қолишни истамоқда
09 фев 2023 09:32
Янгиликлар
Ди Мария яна 1 йил Европада қолишни истамоқда
Аргентиналик футболчи Анхель Ди Мария Европада ўйнашни давом эттирмоқчи.
Маълум бўлишича, у яна камида бир йил кўхна қитъада қолмоқчи. Унинг "Ювентус" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунланади. Аввалроқ "Юве" футболчи билан шартномани узайтирмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
У 2007 йилда "Бенфика"да Европадаги фаолиятини бошлаган. "Ювентус"гача у "Реал", МЮ ва ПСЖ жамоалари таркибида ўйнади.
Ушбу мавсумда Ди Мария "Юве" сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 5 та голли узатма муаллифига айланди.
Фикрлар