Ди Мария ПСЖ билан шартномани узайтиради

Alisher
10 дек 2021
ПСЖ аргентиналик ҳужумкор ярим ҳимоячи Анхель ди Мария билан ҳамкорликни давом эттиришга қизиқмоқда.

Томонлар бу борада музокаралар ўтказишди ва оғзаки келишувга эришишди. 33 ёшли вингернинг Франция гранди билан тузган амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.

Анхель 2015 йилдан бери Париж жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Футболчи жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 11та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Le Parisien