Дейверсон бу мавсумда "Барселона"га ҳам, "Реал"га ҳам гол урган ягона футболчи
30 окт 2016 13:01
Янгиликлар
Дейверсон бу мавсумда "Барселона"га ҳам, "Реал"га ҳам гол урган ягона футболчи
Кеча "Алавес" клуби ўз уйида "Реал Мадрид"га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўйинда "Алавес" сафида ягона голга бразилиялик Дейверсон муаллифлик қилди. Шу тариқа, футболчи бу мавсумда барча мусобақаларда ҳам "Барселона", ҳам "Реал" дарвозасини ишғол қилган биринчи ўйинчига айланди.
3-турда Дейверсон "Камп Ноу" стадионида "Барселона" дарвозасини ишғол қилган эди. 1991 йилда туғилган футболчи аслида "Левенте" клубига тегишли бўлиб "Алавес" сафида ижарада ўйнамоқда. Ҳужумчи ўз вақтида "Мангаратибенсе", "Бенфика Б", "Белененсеш", "Кёльн" ва "Леванте" каби клубларда ўйнаган.
Ўхшаш янгиликлар
02:57
Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди 21
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар