

"Натижадан хафамиз. Биринчи таймда у қадар яхши ўйнай олмадик. Иккинчи таймда ўйинимиз бироз яхшиланди. Кўплаб вазиятлар яратдик, бизда бўлган вазиятлардан гол ура олмасанг жуда қийин бўлади. Биз 3 очко қўлга киритишга бироз яқинроқ эдик.
Бу ҳаёт, ишлашда ва меҳнат қилишда давом этиш керак. Бизда барча нарса янги. Хатолар футболнинг бир қисми.
Бугун "Навбаҳор" очко йўқотди. Биз ўз майдонимизда ютқазиб қўйганимиз учун ҳам бугун ютишимиз керак эди", - дейди Деян Журжевич.




