"Development Cup 2023". Ўзбекистон U-14 Ливан U-14 терма жамоасини мағлубиятга учратди

Omonjon To`xtamirzayev
12 май 2023
Ёшларимиз халқаро мусобақа доирасида ливанлик ёш футболчиларга қарши ҳаракат қилишди.

Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Development Cup 2023" доирасида Ливан U-14га қарши тўп тепди.

Учрашув тақдирини ҳал қилган гол 42-дақиқада Амирхон Эркинов томонидан киритилди. Қайд этиш лозим, футболчимиз вазиятга тезкорлик билан тўғри баҳо берди ва ажойиб зарбани амалга оширди. 


Ўзбекистон U-14 1:0 Ливан U-14 
Ереван футбол академияси майдони

Гол: Амирхон Эркинов (42`).




Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia