

Development Cup номли мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар термаси илк учрашувини кеча, 18 апрель куни Македония U-15 футболчиларига қарши ўтказиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди.
17–23 апрель кунларига белгиланган турнир давомида Дилшод Нуралиев шоигрдлари Арманистон ва Кипр мамлакатидаги тенгдошларига қарши ҳам куч синашади.
Мазкур мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.




