Дешам Кабайга ПСЖдан кетишни маслаҳат берди

Aslanov Jasurbek
10 июн 2015
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешамнинг таъкидлашича, ПСЖ ярим ҳимоячиси Йоан Кабай клубдан кетиши керак.

"Йоан қийин вазиятга тушиб қолди. У бу ҳақда билади. Кабай ўзининг энг юқори даражасига чиқиши учун ўз тезлигини қайтариб, тез-тез майдонга тушиб туриши лозим.

У каби футболчилар клуб танлашда эркинликка эга бўлиши керак. Йоан аҳмоқ эмас. У ўзи учун тўғри қарорни қабул қилади деб умид қиламан" - дейди Дешам.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com