

“Лион” ҳимоячиси Лео Дюбуа жароҳатлангани боис Дидье Дешам Франция термасининг ФИФА кунлари доирасида ўйинларига “Эвертон” ҳимоячиси Жибрил Сидибени таклиф қилди.
27 ёшли Сидибе энди Евро-2020 саралаши доирасида Исландия (11 октябрь) ҳамда Туркия (14 октябрь) қарши баҳсларда иштирок этиши мумкин.



