

"Бошқа жамоалар сингари "Ювентус"да ҳам мусобақада ғолиб чиқиш имконияти мавжуд. Туринликлар кўп йиллардан бери шуни мақсад қилишган. Мен хоҳлайманки, "Ювентус" Чемпионлар Лигасида зафар қучади. Клубнинг кўплаб устун жиҳатлари бор", - деди Дешам "Football Italiа" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Дешам футболчи сифатида 1994-1999 йилларда "кекса синьора" жамоаси шарафини ҳимоя қилган.



