"Derby della Madonnina" ёхуд А Серия 4-тур превьюси
16 сен 2023 17:35
Янгиликлар
"Derby della Madonnina" ёхуд А Серия 4-тур превьюси
"Ювентус" - "Лацио"
Ювентус Душан Влахович - 10', Федерико Кьеза - 26', Душан Влахович - 67' |
Серия А . 4-тур 16/09/2023, 19:00 1
:
3
Тугади
|
Лацио Луис Альберто - 64' |
Стадион: Allianz Stadium, 40652 томошабин
Бош ҳакам: Fabio Maresca
Гатти асосий таркибга қайтиши кутилмоқда, шунингдек, Фаджоли ҳам сафга қайтган ва ярим ҳимоя марказида Рабьо ҳамда Локателли билан трио ҳосил қилиш зарур. Яқинда Ўзбекистон терма жамоасига қарши ҳаракат қилган АҚШ футболчилари Веа ва Маккенининг ўйиндаги иштироки термадан жуда кеч қайтгани сабабли сўроқ остида. Саррини хурсанд қилиб, термагга кетган барча футболчи жароҳатсиз клубга қайтишда. Қўшимчасига Педро соғайиб сафга қайтди, лекин асосий таркибда тушмаса керак. Ҳужумда Фелипе Андерсон, Иммобиле ва Цаканья учлигига ишонч билдириши эҳтимоли юқори.
Ўтган сафар "Лацио" Римда 2-1 ҳисобида зафар қучганди. Ҳозир фаворит "Ювентус", мутахассислар Сарри жамоасига чемпионат старти омадсиз чиққач, умуман ишонишмаяпти. Бироқ фикримизга кўра, "бургутлар" осонликча таслим бўлишмайди.
"Интер" - "Милан"
Интер М Генрих Мхитарян - 5', Маркус Тюрам - 38', Генрих Мхитарян - 69', Хакан Чалханоглу - 79', Давиде Фраттези - 90' |
Серия А . 4-тур 16/09/2023, 22:00 1
:
5
Тугади
|
Милан Рафаэл Леау - 57' |
Стадион: Giuseppe Meazza, 75571 томошабин
Бош ҳакам: Simone Sozza
Индзаги учун деярли барча футболчилар дербида майдонга тушишга тайёрлиги жуда муҳим. Фақатгина Сенси ва Ачербининг ўйинга 100% тайёр бўлиши сўроқ остида, Алексис Санчесда ҳам шунга ўхшаш вазият. Лекин уларнинг барчаси тайёр бўлиб улгуришса керак. Аммо чилилик асосий таркибда тушмаса керак. Пиолида эса таркиб билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Бенассер ҳамон жароҳатини даволаш билан оввора, Томори дисквалифиция муддатини ўтамоқда. Умумий гуруҳда шуғулланган бўлсада, Калулу ва Жиру ҳам 100% тайёр бўла олмаслиги мумкин. Балки Лука Йович дебютини кўрармиз.
Аввалги сафар Чемпионлар Лигаси ярим финалида "Интер" 1-0 ҳисобида устун келган. Ҳозир ҳам жамоа "Делла Мадонина дербисига" фаворит сифатида етиб келди. Катта эҳтимол "нерадузрри" кўпроқ ҳужум қилишади, лекин "Милан"ни ҳам ҳисобдан чиқариш тўғри бўлмайди. Жамоа мавсумни жуда яхши бошлади.
"Женоа" - "Наполи"
Дженоа Маттиа Бани - 40', Матео Ретегуи - 56' |
Серия А . 4-тур 17/09/2023, 00:45 2
:
2
Тугади
|
Наполи Джакомо Распадори - 76', Маттео Политано - 84' |
Стадион: Stadio Luigi Ferraris, 33275 томошабин
Бош ҳакам: Michael Fabbri
Жароҳат сабаб Вольякко ва Мессиас майдонга туша олмайди, Маттуронинг иштироки эса сўроқ остида. Жиллардино катта эҳтимол билан марказда Малиновски ва Маттуро, ҳужумда эса ягона форвард Реттеги хизматидан фойдаланади. Таянч зонасида тажрибали Стротман ва Бадель ҳаракат қилади. Поллитано ўйинга тайёр бўлиб улгурмаяпти, шу сабабли Руди Гарсия ҳужумда бошқа нимадир ўйлаб топиши талаб қилинади. Катта эҳтимол, Хвича ва Осимхенга жамоанинг янги футболчиси Линдстрем ёрдамлашади. Бошқа чизиқларда неаполликлардан сюрприз кутмасак ҳам бўлаверади.
Сўнгги бор ушбу жамоалар тўқнашувида "Наполи" 3-0 ҳисобида зафар қучган. Ҳозир амалдаги чемпионларга яна фаворит сифатида қаралмоқда. Ҳа, "Наполи"нинг муаммолари йўқ эмас, "Лацио"дан мағлубият жуда оғриқли бўлди, лекин Генуеда улар очко йўқотишига ишониш қийин.
"Кальяри" - "Удинезе"
Кальяри |
Серия А . 4-тур 17/09/2023, 16:30 0
:
0
Тугади
|
Удинезе |
Стадион: Unipol Domus, 15121 томошабин
Бош ҳакам: Daniele Doveri
Манкозу, Лападулла ва Рог ҳамон лазаретда, Павлоетти ва Петанья эса сафга қайтди. Катта эҳтимол билан Раньери асосий таркибда Паволеттини туширса керак, унга эса Лувомбо ёрдам беради. Ҳимоя марказида Ветеска-Доссена жуфтлигини кўрамиз.
Соттилда эса таркиб билан муаммолар жиддийроқ. Бу беллашувни Деулофеу, Бреннер, Масина, Пафунди, Эбоссе ва Эхкибуз ўтказиб юборишади, Паделли ва Кристенсеннинг майдонга тушиши сўроқ остида. Бундай ҳолатда Примаверанинг бир қанча футболчисига ишонч билдирилади.
"Удинезе" ўтган сафар "Кальяри"ни йирик 5-1 ҳисобида мағлуб этган. Қизиғи, ҳозир ҳам сафарда ўйнашига қарамай, фаворит айнан удинеликлар.
"Рома" - "Эмполи"
Рома Пауло Дибала - 2', Ренату Саншеш - 8', Альберто Грасси - 35', Пауло Дибала - 55', Брайан Кристанте - 80', Ромелу Лукаку - 82', Джанлука Манчини - 86' |
Серия А . 4-тур 18/09/2023, 00:45 0
:
7
Тугади
|
Эмполи |
Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 61443 томошабин
Бош ҳакам: Juan Luca Sacchi
"Рома"да йўқотишлар ҳали ҳам кўп, лекин Дибала ва Ауар бу ўйинда жамоага ёрдам бера олса керак. Бироқ Ренату Санчес, Азмун ва Манчини кўп эҳтимол беллашувни трибунадан томоша қилишади. Яхши янгиликлардан Лукаку илк бор асосий таркибда тушиши кутилмоқда. Меҳмонлар сафида Дестро ва Мальдини жароҳатидан фориғ бўлиб улгурмаган, бу Капутога ҳужумда альтернатив вариант йўқлигини билдиради. Шунингдек, Каприэле ҳам бу баҳсда иштирок эта олмайди, Грасси эса жароҳатидан тўлиқ қутилди ва ярим ҳимояда Фаццини билан биргаликда ҳаракат қилади.
Жамоаларнинг охирги тўқнашувида "Рома" ишончли тарзда (2-0) ғалабани тантана қилганди. Жозе Моуриньо шогирдлари бўлажак баҳс олдидан ҳам фаворит. Мавсум стартида муаммоларга дуч келганига қарамай, "жалоросси" секин-аста ўзига келади деб ўйлаймиз ва "Эмполи"га қарши ўйин вазиятни ижобий томонга ўзгартириш учун айни муддао.
Сергей Румянцев
Нозима Тўхтамирзаева таржимаси
Фикрлар