UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  106 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  24 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1

Дербида хорижлик ҳакамлар, Фарғонада кўриниш берган Фёдоров ва ЎФА биринчи вице-президентининг "Нефтчи" мухлислари билан учрашуви ҳақида (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

Дербида хорижлик ҳакамлар, Фарғонада кўриниш берган Фёдоров ва ЎФА биринчи вице-президентининг "Нефтчи" мухлислари билан учрашуви ҳақида (Бекзод Толибов блоги)

Бугун Фарғона вилояти футбол ассоциацияси мажлислар залида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва "Нефтчи" клуби мухлислари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Мазкур учрашувда Фарғона вилояти футбол ассоциацияси вакиллари, вилоят футболи мутасаддилари, "Нефтчи" клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби ва бир гуруҳ мухлислар иштирок этдилар.

Учрашувда сўзга чиққан ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва бошқа мутассаддилар Фарғонада футболни яхши кўрадиган ва ушбу спорт турига ишқибозлик қиладиган мухлислар сони жуда кўпчиликни ташкил этиши, стадионларда томошабинларга янада қулайлик яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида қатор фикр ва мулоҳазаларни айтиб ўтдилар. Шунингдек, мазкур жараёнда "Нефтчи"нинг собиқ футболчиси ва мураббийи Андрей Фёдоров ҳам бевосита иштирок этди. Бизга маълум бўлишича, Ўзбекистонга бир неча кун дам олиш келган Фёдоров ЎФА вице-президенти Равшан Эрматовнинг таклифига кўра Фарғонага, футбол мухлислари билан учрашувга етиб борган.

"Нефтчи" матбуот хизматига кўра, эндиликда жамоа фан-клуби тизимида қатор ислоҳотлар амалга оширилади. Бу борада 12-сентябрь куни махсус йиғилиш бўлиб ўтиши белгиланган.

Учрашув давомида, футбол учрашувларидаги ҳакамлик борасида ҳам сўз борди. Ушбу масала юзасидан сўз олган ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов Coca-Cola Суперлигасининг сўнги 26-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги водий дербисига хорижлик ҳакамлар гуруҳи таклиф этилиши режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Бекзод Толибов

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика