Депай Клюйвертнинг рекордидан ўзиб кетди

Mirjalol Normatov
12 окт 2021, 00:55
Нидерландия термаси форварди Мемфис Депай 2021 йилда терма таркибида 14 гол урди.

Футболчи ЖЧ саралашида Гибралтар термаси дарвозасига 2та гол урди. Шу орқали у миллий термасининг рекордчисига айланиб олди. Нидерландияда бирор футболчи бир календарь йилида бунча гол урмаган.

Бу борадаги сўнгги кўрсаткич 2000 йили Патрик Клюйверт томонидан қайд этилганди - 12 гол.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: OPTA