UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  0 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  32 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  169 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0

Денис Коростиченко: "Ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатмадик, лекин ғалаба қозонишни уддаладик" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатмадик, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"

Про лиганинг 21-тури доирасидаги "Локомотив" - "Юниред" баҳсидан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Ўйин осон бўлмади. Йигитлар бу ўйин муҳимлигини яхши тушинишди. Ўртада Про лига ғолиблиги бор эди. Биз ўзимизнинг энг зўр ўйинимизни кўрсатмадик, лекин ғалаба қозонишни уддаладик.

- Бугунги ғалабадан кейин "Навбаҳор-фарм"га қарши ўйинга қандай таркиб олиб борилади?

- Кўрамиз, бизда 10 кун бор. Олег Зотеев ўйнамаслиги аниқ. Бошқа йигитлар тайёр бўлишса, шунга қараб таркиб танлаймиз. Иккинчи таркибга имкон берамиз деб айта олмайман. Кам ўйин амалиётига эга бўлганларга имконият берилиши мумкин. Кўрамиз, албатта. 

- Олег Зотеевнинг жароҳати ҳақида...

- Мен олдин ҳам айтгандим. Ҳакамларнинг қарорини муҳокама қилмайман. Бунга жавобгар шахслар бор. Унинг қизил карточкасига келсак, шахсий фикримча, бу бироз абсурд ва кулгили вазият. Қандайдир сўзлар учун қизил карточка бериш, билмадим. Бу ҳақида гапиришни истамайман.

- Зотеевнинг ҳозирги ҳолати қандай?

- Ҳаммаси жойида. "Машъал" ва "Шўртан"га қарши ўйинлардан сўнг унинг оёғини тикишганини айтмаса, ҳаммаси яхши. Ў ўзини яхши ҳис қилмоқда.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика