UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонига тортаверса, у йиртилиб кетади"  2 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  0 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  4 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  8 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  7 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  12 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  16 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  5 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  16 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  11 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  10

Денис Коростиченко: "Локомотив"ни Суперлигада олиб қоламан деб, ишонч билан айта олмайман" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Локомотив"ни Суперлигада олиб қоламан деб, ишонч билан айта олмайман"

"Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко "Пахтакор"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.




- "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Улар жуда муҳим бўлган уч очкони қўлга киритди. Чунки чемпионлик учун курашмоқда. Мотивация етарли эди. "Пахтакор" таркибидаги юқори савияли футболчилар натижага таъсир кўрсата олишди. Ўйин томонлама ёмон кўринмадик. Вазиятлар яратдик. Бироқ рақиб ўз вазиятларидан фойдаланди. "Локомотив"да акси кузатилди. Ўйиндан сўнг яна таҳлил қиламиз, - деб гапни бошлади Коростиченко.

- Сизнингча Ислом Қобилов жамоанинг асосий футболчисими? Чунки у ўтган йили деярли 50 фоиз голга олиб келган хатоларга йўл қўйган, натижага таъсир қилганди. Бу йил ҳам шундай ҳолат қайд этилмоқда. Буни қандай баҳолайсиз?

- Албатта хатолар бор. Марказий ҳимоя шундай ампулаки, камроқ хато қилишингиз керак. Ислом ҳозир асосий ҳимоячимиз. Машғулотларда кузатамиз. Айни пайтда унинг даражасидаги ўринбосар футболчи йўқ. Натижага таъсир қиладиган хатолари бўлиб турадиган ҳолат. 

- Лекин ҳар бир ўйинда хато қиляпти...

- Футболда ҳаммаси бир-бирига боғлиқ. Хатони битта футболчи қилмайди. Унгача бўлган жараённи ҳам кўриш керак. Кимдир улгурмайди. Хато ҳужумчилардан, ярим ҳимоячилардан бошланиши мумкин. Биринчи голда вазиятни тўлиқ кўра олмадим. Ҳаммасини бафуржа таҳлил қиламиз. 

-  Жероме Этаме бугун ҳам аввалги учрашувларда бўлгани каби юз фоизлик вазиятлардан фойдалана олмаяпти... Бугун шундай 100 фоизлик вазиятдан саккизинчиси бўлди.

- Жером жамоага бу йил келиб қўшилди. "Янгиер"дан олдик уни. Суперлигада биринчи маротаба ўйнамоқда. Салоҳияти бор. Кучли томонлари етарли. Вазиятлардан фойдалана олмаяпти. Африкалик футболчиларнинг кўпчилигида шундай. Айнна охирги нуқтада иккиланишади.

- Юрген Клопп ва "Ливерпуль" ҳақида...

- Клопп эмас "Ливепуль"га 15 йилдан бери мухлисман. Клоппнинг "Ливерпуль"га келганидан хурсанд бўлганман. 

- Қизиғи иккингизни жамоангизда натижалар яхши эмас...

- Мавсум охирида кўрамиз. Кимда қандай натижа бўлишини билиб оламиз. 

- Аниқ жавоб берсангиз. "Локомотив"ни Суперлигада олиб қолишга қанчалик ишонмоқдасиз?

- Катта ишонч билан айта олмайман. Олдинда бизни чемпионлик учун курашаётган ва ОФК кубогида ўйнаган жамоаларга қарши ўйинлар кутяпти. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. 

- Олдингизда аниқ вазифа қўйилганми? 

- "Локомотив"ни Суперлигада олиб қолишимиз керак. 

- Али Абдураҳмоновни бугун захирадан майдонга тушганини кўрдик. Унинг салоҳиятини қандай баҳолайсиз?

- Мавсум бошида Игорь Чикризов, Али Абдураҳмонов бор эди. Улардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Али асосий таркибга ҳали тайёр эмасди. Қайсидир жойда ёмон кўринмади. Ёш футболчида ўтиш даври бўлади. Алига ўринбосарлар таркибида кўпроқ ўйин амалиёти бердик. Голлар ура бошлади, ўйинга қўшди. Бугун ҳақиқатдан ҳам ўзини кўрсатди. У яна ўсади. 

- Жасур Жалолиддинов ҳақида...

- Жасур ҳар бир ўйинда катта хоҳиш билан ўйнайдию Олимпия терма жамоаси сардори. Етакчилик қобилияти бор. Майдонда ҳиссиётлар кўп сарфлайди. Натижада қизил карточка олади. У иқтидорли футболчи. Балки охирги ўйинларда жамоамизга  ёрдам берар.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика