UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  19 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  83 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Денис Коростиченко: "Иккинчи таймда бир киши кўп бўлиб ўйнаганимизга қарамасдан, айтарли вазиятлар ярата олмадик" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Иккинчи таймда бир киши кўп бўлиб ўйнаганимизга қарамасдан, айтарли вазиятлар ярата олмадик"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида қатнашди.





- Ўйин ҳақида

- Ўйин жуда кескин руҳда кечди. Талайгина имкониятлар юзага келди. Икки жамоа ҳам турнир жадвалида ўзига ярашмайдиган ўринларда кетаётгани боис ғалаба муҳим эди. Асосий вазифамиз 3 очкони қўлга киритиш эди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмадик. Иккинчи таймда бир киши кўп бўлиб ўйнаганимизга қарамасдан, айтарли вазиятлар ярата олмадик, чунки "Бунёдкор" яхши ҳимояланди ва қарши ҳужумга ўтиб кетишга уринди. Умуман, бу режа уларга иш берди. Умумий қилиб олганда, ўйин тенг курашлар остида ўтди.

- Бугун икки жамоанинг ҳам куни эмас экан. 3 та гол ҳисобланмади, пенальтидан тўп киритилмади, яна бир пенальти бекор қилинди. Бугун икки жамоа учун "қора кун" десак бўладими?

- Билмадим. Бу – футбол. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Пенальтидан баъзида гол урилади, баъзида эса йўқ. ВАР бор эди, балки бекор қилиб тўғри қилгандир. Ҳали кўрмадим. "Қора кун" деб айтолмайман, лекин омадсиз кун бўлди дейишим мумкин. Балки пенальтидан унумли фойдаланганимизда, ҳаммаси бошқача бўларди.

- Пенальти тепишни нега Жасур Жалолиддиновги ишониб топширдингиз? Одатда жамоа сардори тепарди...

- Одатда биз ким кўпроқ тепишини ва ундан фойдалана олишини инобатга олиб, стандарт ижрочиларини белгилаб оламиз. Биринчи даврада Диёржон Туропов кўп тепарди. Гоҳ у, гоҳ Кахи Махарадзе пенальти тепувчимиз эди. Бу гал биз буни Жасур Жалолиддиновга ишониб топширдик. Ҳечқиси йўқ, кейинги сафар унумли фойдаланади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика