

"Асрор Алиқуловни ғалаба билан табриклайман. Уни ҳурмат қиламан, инсон ва мураббий сифатида у менга яқин инсон, яхши танийман. Ушбу мавсум Про-лигада куч борасида ҳеч қайси жамоа "Локомотив"дан кучли эмас. Бошқа ҳеч нима дейишни истамайман"
- Бош ҳакамнинг қарорларини баҳолай оласизми?
- Йўқ.
- Бугунги ўйинда жамоанинг кўплаб футболчилари сариқ карточка олди. "Локомотив" нафақат очколар бўйича, балки, тартиб-интизомда ҳам юқори ўринларда эди. Бу бугунги ўйин билан боғлиқми?
- Савол учун раҳмат. Футболни тушунадиган инсон бугун нималар бўлганини билди. Шу сабабли ортиқча гаплар ҳам шарт эмас.



