UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  1 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  4 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  19 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  21 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  95 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8

Денис Коростиченко: "Бундай мағлубият шахсан мен учун оғир зарба ҳисобланади" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Бундай мағлубият шахсан мен учун оғир зарба ҳисобланади"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон 1912" (1:2) учрашувидан сўнг матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Денис Коростиченко иштирок этди.

"Бундай мағлубиятни қабул қилиш осон эмас. Шахсан мен учун оғир зарба. Очиғи мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик. Сўнгги дақиқаларда эса концентрацияни йўқотдик. Рақиб эса фойдаланиб кетди. Уларни ғалаба билан табриелайман",- дейди Денис Коростиченко

- Статистика ҳам айтиб турибди, рақиб дарвозасига 11та зарба йўлланди. Тўп назорати ҳам  "Локомотив"да эди. Лекин шундай ўйинларда гол урадиган ҳужумчи етишмаяпти. Ёзги трансфер ойнасида сифатли форвард жалб қилиш зарур. Акс ҳолда яна шундай ҳолат бўлаверади...

- Фикрингизга қўшиламан. Ҳозирда таркибимизда ҳужумчи кам. Захирамиз тор. Али Абдурахмоновни туширяпмиз. У билан  "Нефтчи"га қарши ўйиндан кейин гаплашиб олгандик. Чунки масъулиятни бўйнига олиб тушмоқда. Руҳий жиҳатдан бундай баҳсларга секин-аста тайёрлаб бориш керак, деб ўйлайман. Балки ёзда яхши ҳужумчи қидирармиз. Ишлашда давом этамиз. Бизни қўллаб - қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика