UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  1 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:24U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама. Таркиблар маълум: дарвозада ўзгариш бор  7 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  21 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  31 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0

Денис Коростиченко: "Бу ғалабага қадар кўп меҳнат қилгандик. Ўйин услубимизни ўзгартиришга мажбур бўлдик" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Бу ғалабага қадар кўп меҳнат қилгандик. Ўйин услубимизни ўзгартиришга мажбур бўлдик"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

"Йигитларни ғалаба билан табриклайман. Биз бу ғалабага қадар кўп меҳнат қилгандик. Биринчи навбатда ўзимизнинг ўйин тактикамиздан воз кечдик. Бироз тактик ўзгаришларга қўл урдик. Бунга сабаб мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз эди. Ҳозир бизга очколар жуда керак. Режамиз бугун амалга ошди", - дея фикр билдирди Денис Коростиченко.

- "Олимпик" иккинчи даврадаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди. Бугунги ғалаба уч очкодан ташқари яна жамоангизга қандайдир фойда олиб келиши мумкинми? Масалан, таркибдаги футболчиларнинг барчаси ёш, улар бугунги ғалабадан руҳланиб кейинги учрашувларда янада яхшироқ ўйнашлари мумкин.

- Биринчи навбатда бу бизнинг кайфиятимизга таъсир ўтказади. Ҳар бир уч очко - қўшимча ижобий эмоциялар. Биз иккинчи даврда бошида ҳам сифатли ўйин намойиш этаётгандик, аммо ғалаба қозонмадик. Бизга "ғалаба кайфияти" етишмаётганди. Бугунги ғалаба бизга кўпроқ куч ва ишонч беради. Кейинги ўйинларимизга яхши таъсир ўтказади. Мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз бугун кўпроқ натижа учун ўйнашга мажбур қилди. Биз Суперлигада қолишни мақсад қилганмиз.

- Бугун қўлга киритилган уч очко туфайли жамоангиз мусобақа жадвалидаги зич жойлашган "Андижон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Қизилқум"лардан ўтиб кетди. Ғалаба жамоангиз учун қўйи лигага йўл олмасликдан асраб қолдими? Бугун қўлга киритилган уч очко жон сақлаб қолиш учун етарли бўладими?

- "Қизилқум" билан мусобақа жадвалида ҳам ёнма-ён эдик. Шу сабабли бугунги баҳс катта аҳамиятга эга эди. Кейинги турдаги рақибимиз "Андижон" ҳам мусобақа жадвалининг қуйи поғоналарида бормоқда. Бу тўқнашувдаги очколар ҳам жуда қадрли бўлади. Албатта, битта ғалабанинг ўзи етишмайди, аммо бугунги ғалаба туфайли вазифамизни осонлаштириб олдик. Энди бизга бироз осонроқ. Олдиндаги бешта учрашувда максимал очко тўплашга ҳаракат қиламиз.

- Бугун "Олимпик" ўз услубини ўзгартирди дедингиз. Жамоангиз тўпни рақибга берди ва асосан тезкор қарши ҳужумлар орқали рақиб дарвозасига хавф туғдирди, бироқ жамоангиз қарши ҳужумлардан яхши фойдалана олмагандек. Қарши ҳужумларда "Қизилқум" кўп очиқ зоналарни тақдим этди, аммо ушбу жиҳатдан жамоангиз яхши фойдалана олмади. Бунга нима сабаб бўлди?

- Биз узоқ вақт давомида бир услубда ўйнадик, аммо сўнгги икки ҳафтада эса тактикамизни ўзгартирдик. Футболчилар янги тактик услубга кўникиб кетишлари осон кечмаяпти. Буни ўзингиз ҳам сездингиз. Айниқса, ўйин сўнгида футболчилар сўнгги қарорни қарор қабул қилишда кўп хатога йўл қўйдилар. "Қизилқум" бугун бундай ўйин намойиш этишимизга тайёр эди ва бизга кўп вазият яратишга йўл қўймади. Кейинги учрашувларда қандай тактика қўллашимиз аниқ эмас, балки эски услубимизга қайтиб олармиз. Бугунги учрашувга бир нечта режа тайёрлагандик ва керак бўлса, ўйин давомида тактикамизни ўзгартиришимиз мумкин эди.

- "Олимпик" футболчилар айрим вазиятларда тўпни ўзида кўп ушлаб юбораётгандек кўринди. Масалан, Абдулажжонов гол урган вазиятда ҳам дриблинг ишлатди. Футболчиларингиз кўпроқ тўпни ушлаб юбормаяптими?

- Бўлиши мумкин. Бунга сабаб ҳар бир футболчи нимага қодир эканлигини билади. Футболчилар ҳали ёш ва шу сабабли рақибни алдаб ўта оламан ёки чиройлироқ ўйнай оламан деб ўйлашади, лекин катта футболда оддийроқ қарор қабул қилиш кўпроқ фойда келтиради. Оддий пас орқали ўйнаш тезроқ фойда келтириши мумкин. Буларнинг барчасини ўрганиб чиқамиз ва бу устида ишлаймиз.

- Кейинги рақиб "Андижон" ҳам кўпроқ иккинчи рақам бўлиб ўйнашни ёқтиради. Андижонликлар асосан қарши ҳужум орқали ўйнашлари ҳеч кимга сир эмас. Кейинги турда "Олимпик" бундай ноқулай рақибга қарши қандай услубда ўйнаши мумкин?

- Олдиндан бир нарса дейиш қийин. "Андижон" кеча "Металлург" билан ўйнади. Ушбу ўйинни кўриб чиқишим ва таҳлил қилишим керак. Кейин эса бир хулосага келишимиз мумкин.




Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика