UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  38 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  21 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1

Денис Коростиченко: "Али Абдураҳмоновни ёрқин келажак кутмоқда" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Али Абдураҳмоновни ёрқин келажак кутмоқда"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Сурхон" (2:0) беллашувидан кейин мезбонлар Денис Коростиченко фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин кескин руҳда ўтди. Ҳар бир очко биз учун жуда зарур, чунки юқорироққа кўтарилишимиз керак. Йититлар биринчи таймда у қадар ёрқин ўйнашмади, рақиб ҳам бунга йўл қўймади. Қийин бўлди. 

Ўйин охирида вазиятларимиздан фойдаланганимизда, барча шубҳаларга нуқта қўйишимиз мумкин эди.

- Инглиз футболи испанча футболни мағлуб этди десак бўладими?

- Менимча, улар испанча футбол ўйнашмади. Чунки биламизки, Испанияда техникага таяниб, тўпни назорат қилган ҳолда ўйнашади. "Сурхон" эса бундай ўйнагани йўқ. 

Бугун босимга дош бериб, ҳақли ғалабага эришдик. Инглиз футболи ҳар доим олдинда (кулади).

- "Сурхон" мураббийининг айтишича, Термиз клуби ўтган ўйинларда рақибларидан кўра яхшироқ ўйнаган, бугун эса ўйини чиқмаган...

- Уларнинг аввалги ўйинларини ўрганиб чиққандик. Ҳақиқатан ҳам "Сурхон" ёмон ўйин кўрсатмаган.  

- Ғалабада ёш футболчилар қанчалик муҳим рол ўйнади?

- Савол учун раҳмат. Ёш футболчиларнинг мослашув жараёни яхши давом этмоқда. Ўйлайманки, улар секин-аста асосий таркиб ўйинчисига айланиб боришади. Бу йил жамоамизни ёшартириш ишлари кетмоқда. Худо хоҳласа, улар жамоада асосий ролни ўйнайдилар. Бугун Нурмуҳаммад Тошпўлатов ёрқин ўйини билан ажралиб турди. Ундан кўнглим тўлди. Бундан ташқари, Али Абдураҳмонов ва Игорь Чикризов ҳам яхши ўйнади. 

- Али Абдураҳмоновнинг айнан ҳужумдаги ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Алини ёрқин келажак кутмоқда. Вақти келиб ҳужумчи ўзини кўрсатади. У рўзадор эди, озроқ қийналди. Фурсатдан фойдаланиб, ҳаммани Ҳайит билан табриклайман! 

Абдураҳмонов пенальти ишлади, яхши тўп тепди. Ҳозирги футболда ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда яхши ўйнаш талаб қилинади. 

- Жамоа раҳбарияти сизни қўллаб-қувватлашда давом этадими ёки олдингизга қандайдир жиддий талаблар қўйила бошландими?

- Клуб раҳбарияти билан тўғри йўлдамиз ва белгиланган дастур асосида иш олиб боряпмиз. Нима бўлган тақдирда ҳам "Локомотив" — топ-клуб. Жамоа доим юқори ўринларда бориши керак, масалан кучли 3 ликда. Барчамиз ижобий натижа қўлга киритиш учун меҳнат қиламиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика